Артета "Реал"ни қандай ютмоқчи эканини айтди

  • 05 Apr 15:21
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Микель Артета Европа Чемпионлар Лигаси чорак финал босқичида “Реал Мадрид”га қарши ўйиндан аввал ўз фикрларини билдирди.

“Жамоамиз ўзини рақибдан кучлироқ деб ишониши керак. Учрашув бошидан то охиригача шундай бўлиши зарур. Чемпионлар Лигасида натижани кичик эпизодлар ҳал қилиши мумкинлигини жуда яхши биламиз,” – дея Артетанинг сўзларини келтиради AS нашри.

“Арсенал” ва “Реал” ўртасидаги илк учрашув 8-апрель куни Лондонда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкенти вақти билан 00:00 да бошланади. Жавоб баҳси эса “Сантиаго Бернабеу”да ўтказилади.

Comments

You must be logged in to commet!