Артета шогирдлари 11 та баҳснинг бор-йўғи биттасида мағлуб бўлишди (ФОТО)

"Арсенал" сафарда Европа Лигаси 1/16 финал босқичининг дастлабки учрашуви доирасида "Олимпиакос" (1:0) га қарши баҳс олиб бориб, Лаказетт томонидан киритилган ягона гол эвазига зафар қучди.

Шу тариқа, Лондон клуби мағлубиятсиз сериясини 9 та беллашувга етказиб қўйди.

Жамоага Микель Артета бош мураббий бўлганидан сўнг, "Арсенал" 11 та ўйин ўтказди ва бор-йўғи бир марта ютқазди. Ушбу мағлубият "Челси" (1:2) га қарши декабрда ўтказилган баҳсда қайд этилганди.

rueaa5eb3188e

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Asqar Xan
21/02/2020 08:51
Arteta Ajoyib fudbolchi edi endi ajoyib murabbiy bo'ladi munga ishonaman