Артета "Сити" билан бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета кубок доирасида "Манчестер Сити" билан кечадиган баҳс борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Кубокдаги баҳс бошқача бўлади. Ҳар ҳолда, лигадаги ўйиндан фарқ қилиши табиий ҳол.
Икки жамоа ҳам бир-бирини яхши билади. Бу ҳам фойда ва аксинча, зараримизга ишлаши ҳам мумкин. Ҳаммасини вақт кўрсатади", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот ўрнида, "Арсенал" ва "Манчестер Сити" кубок доирасида 28 январь куни баҳс олиб боради.
Фикрлар