Артета "Сити"га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин борасида фикр билдирди.
Жамоалар Англия кубогининг 1/16 финал босқичида тўқнаш келади. Баҳс 27 январь куни бўлиб ўтади.
"Асосийси - ишонч. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда ютқазаётган эдик. Шунга қарамай, мухлислар ва футболчилар ғалаба қозонишимиз мумкинлигига ишонди.
Айни дамда ушбу босқичга етиб келганимдан фахрланаман. Клубни юқори ўринларга қайтариш учун ҳаракат қиляпмиз.
Бизни дунёнинг энг яхши жамоасига қарши муҳим ўйин кутяпти. Мен буни интиқлик билан кутяпман", - деди Артета.
Фикрлар