Артета: "Тимбер тўлиқ соғайгани йўқ"

Хабарингиз бор, "Арсенал" футболчиси Юрриен Тимбер сафга қайтди. Унинг жамоа билан машғулотларда иштирок этаётганлиги борасида миш-мишлар чиққанди. Аммо клуб бош мураббийи Микель Артета ҳимоячи ҳали тўлиқ соғаймаганлигини таъкидлади. 

"Тимбер ҳали ҳам жамоанинг бир қисми бўлишга тайёр эмас, лекин ходимлар унинг сабрли эканлигидан жуда мамнун". "Юурриен билан ҳаммаси жойида, энди биз уни бошқаришимиз керак", - деди испаниялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, Тимбер АПЛдаги дебют баҳсининг ўзидаёқ жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!