Артета Тухель ҳақида: Мен унинг мухлисиман
Микель Артета "Бавария"ни юқори даражадаги жамоа деб ҳисоблайди.
"Арсенал" ва "Бавария" 9 апрель куни Чемпионлар лигаси чорак финалида куч синашади.
"Олдинда жиддий вазифа турибди. Чемпионлар лигасининг энг муваффақиятли клубларидан бирига қарши ўйнаймиз. Мазкур баҳсни интиқлик билан кутяпмиз.
"Бавария" - топ жамоа ва мен Томас Тухелнинг ашаддий мухлисиман. Ундан жуда кўп нарса ўргандим. Уларнинг мағлубиятларига келсак, бу тарих. Биз улардан яхшироқ эканлигимизни ўзаро баҳсда исботлашимиз керак", - деди Артета.
Фикрлар