Артета устози Гвардиоладан зўр тўпурарини беришни сўраяпти
Испаниялик мутахассис Микель Артета бошқараётган “Арсенал” кўп гол ура оладиган ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.
Ана шу мақсадда “канонирлар” Хулиан Альваресга кўз тикяпти. Аргентиналик жаҳон чемпиони жиддий жамоаларда асосий ҳужумчи сифатида тўп тепиш имконига эга бўлиш учун “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкинлигини билдирган.
Айни пайтда ПСЖ ва “Атлетико” 24 ёшли форвард бўйича манчестерликлар билан музокараларни бошлаб юборган.
Daily Mirror нашрининг ёзишича, лондонликлар “шаҳарликлар”нинг 90 миллион евролик талабини қондиришга тайёр.
Микель Артетанинг ўзи ҳам “Манчестер Сити”га бегона эмас. У “Арсенал”ни қабул қилиб олгунга қадар Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Фикрлар