Артетага ёзда трансферлар учун қанча маблағ ажратилади?

"Арсенал" клуби ёзда таркибни кучайтириш устида жиддий иш олиб боради. Клуб трансферлар учун Артетага 200 миллион евро ажратилади. 

"MailSport" нашрининг маълум қилишича, клуб Европа чемпионлар лигасига чиққани муносабати билан захира ўриндиғини ҳам сезиларли кучайтирмоқчи. Клуб аллақачон баъзи футболчилар бўйича таклифлар тайёрлаб қўйган. 

Айни пайтда "канонирлар" рўйхатидан Деклан Райс, Мэйсон Маунт, Муҳаммад Қуддус, Мойзес Кайседо сингари футболчилар ўрин олган. Шунингдек, жамоа ҳужумдаги икки қанот вакилларига ҳам муносиб ўринбосар олиб келмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!