Артетанинг топқирлиги "Арсенал"га муҳим ғалабани тақдим этди

Англия Премьер-лигасида 2020 йилнинг сўнгги учрашувлари ўтказилмоқда. Ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилган "Брайтон" 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйин тақдирини ҳал этган ягона гол 66-дақиқада Александр Ляказетт томонидан киритилди. Захирадан ўйинга қўшилганига 43 сония бўлган ҳужумчи рақиб дарвозасини ўзининг аниқ ва кучли зарбаси билан ишғол этди.

Сафарда қийин ғалабага эришган "канонирлар" онлайн турнир жадвалида 13-поғонага кўтарилиб олди. "Брайтон" 17-ўрингача пастлади.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+4'

    "Брайтон" футболчиларининг барча ҳужумлари бесамар якунланмоқда. Ҳужумлар зарбага қадар етиб бормаяпти.

  • 90+2'

    Ляказеттга нисбатан ишлатилган қўполлик учун меҳмонлар яхши стандартга эга бўлди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Смит-Роу ўрнига Мейтленд-Найлз майдонга тушди.

  • 86'

    Солли Марш ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 83'

    Жамоалар яна ҳужумни зарба йўллашгача етказа олмаяпти. Тўп жарима майдонидан қайтмоқда.

  • 81'

    Жароҳат олган Букайо Сака ўрнига Дани Себальос ўйинни давом эттиради.

  • 79'

    Ўйин темпи бироз пасайди. Асосан, мезбонлар хавфли бўлмаган ҳужумлар билан кўзга ташланмоқда.

  • 77'

    Букайо Сакага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 75'

    Жаҳонбаҳш ўз ўрнини Троссардга бўшатиб берди.

  • 73'

    Ўз дарвозаси олдидаги тўпни Жака узоқлаштирди.

  • 70'

    "Канонирлар" назоратни ўз қўлига олди. Энди улар кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти.

  • 68'

    МакКалистер ва Прёппер захирага олинди. Улар Солли Марч ҳамда Нил Мопе ўйинга қўшилди.

  • 66'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Арсенал" ҳисобни очди!

    Қанотдан етказилган тўпни ҳозиргина майдонга тушган Ляказетт дарвозага киритди. Браво Артета!

  • 65'

    Александр Ляказетт Габриэль Мартинеллини алмаштирди.

  • 65'

    Рақибга нисбатан қоида бузган Жаҳнбаҳш огоҳлантирилди.

  • 63'

    Стандарт вазиятдан жарима майдонига оширилган тўпни ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Лено ушлаб олди.

  • 61'

    Жарима майдонига ёриб кирган Сака шерикларини тўп билан таъминлай олмади. Ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишга эришди.

  • 59'

    Қулай позицияга чиқиб бораётган рақибини қўллари билан тўхтатиб қолгани учун Данк огоҳлантирилди.

  • 56'

    Қанотда тезлик олган Сака жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячи уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 54'

    Обамеянгнинг зарбаси у кутган траектория ҳосил қилмади.

  • 53'

    Жаҳонбаҳш офсайдда қолиб кетди.

  • 50'

    "Арсенал"да илк росмана хавфли вазият. Саканинг жарима майдонига узатган тўпини шериги яқин масофадан дарвозага йўллади. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқалик биринчисидан фарқли ўлароқ, ҳужумлар билан кечмоқда.

  • 46'

    Бўлим бошида меҳмонлар жарима майдонида палапартишлик юзага келди. Бироқ ҳужумда ишлатилган қўполлик учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус!

  • 43'

    Тайм сўнгини "канонирлар" нисбатан фаолроқ ўтказяпти. Аммо дарвоза томон зарбадан дарак йўқ.

  • 41'

    Бир ҳил картина бўлим давомида такрорланмоқда: қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни дарвозабон ушлаб оляпти.

  • 39'

    "Арсенал" ҳужумларини якундовчи футболчи топилмаяпти. Олдинги чизиқдаги муаммолар яққол кўзга ташланмоқда.

  • 37'

    Жаҳонбаҳшнинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Лено ушлаб олди. "Брайтон" ростмана хавф туғдира олди.

  • 35'

    Эль-Нени хатога йўл қўйиб, тўпни йўқотди. МакКалистернинг зарбаси эма бироз ноаниқ кетди.

  • 33'

    Артета шогирдлари майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 30'

    Смит-Роу иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиб дарвозабонига енгилди. Яна бир ҳужум бесамар якунланди.

  • 28'

    Жаканинг зарбаси жонли деаордаги футболчилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 26'

    Жарима майдони яқинида "канонирлар" яхши стандартга эга бўлди.

  • 23'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Арсенал" ҳимоячилари қайтарди. Ҳозирча, хавфли зарбадан дарак йўқ.

  • 21'

    "Чайкалар" стандарт вазиятдан наф чиқара олмади. Жарима майдонига оширилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 19'

    Прёппер марказда Жакага нисбатан анча қўпол ҳаракат қилди. Ҳакам уни бу сафар кечирди.

  • 16'

    Бёрннинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 14'

    Тирни қанотда тезлик намойиш этиб, рақибини ортда қолдирди ва жарима майдонига тўп узатди. Ҳимоячилар яхши ҳаракат қилди.

  • 11'

    Жаҳонбаҳшнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. У тўпга мослаша олмади.

  • 9'

    Назорат "Брайтон" томонга ўтди. Энди улар рақиб жарима майдони атрофида узатмалар амалга оширмоқда.

  • 7'

    Учрашув пас темпда бошланди. Ўйин майдон марказида кечмоқда.

  • 5'

    "Арсенал" даража эвазига рақибдан бироз фаолроқ кўринмоқда. Бу ҳолат айниқса, яккакурашларда сезиляпти.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоа сардорлари ўйинни ким бошлашига ойдинлик киритиб олди. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!