Артур "Барселона" футболчилари билан хайрлашди

  • 29 Jun 18:12
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" хавбеки Артур Рамос эрталабки машғулотлар пайтида жамоа аъзолари билан хайрлашган. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчи машғулотлардан сўнг жамоадошларини тўплаган ва “Барселона”дан кетаётганини маълум қилган.

Бундан аввалроқ, Артур туринликлар сафида тиббий кўрикдан ўтгани ва тез орада улар билан 5 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди. У жорий мавсум каталонияликлар сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!