Артур Бетербиев: "Спорт мажмуасига номим берилиши - мен учун катта шараф!"

  • 21 мая, 16:32
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Таниқли боксчи Артур Бетербиев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров янги универсал спорт марказига унинг номини беришни таклиф қилгани ҳақидаги хабардан ҳайратда эканини таъкидлади.

"Бу мен учун кутилмаган ҳодиса ва катта шараф! Рамзан Ахматовичга қандай миннатдорчилик билдиришга ҳайронман. У ҳар доим спортдаги камтарона ютуқларимни юқори баҳолаб келган! " — деб ёзди Артур ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Грознийдаги янги универсал спорт мажмуасида бирданига иккита олимпия спорт тури: қиличбозлик ва бокс бўйича машғулотлар ўтказилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию