Артур Бетербиевдан ажойиб шедевр! Энди у WBC ва IBF йўналиши чемпиони

  • 19 октябрь, 2019, 09:28
  • 0
  • Бокс

Александр Гвоздик ҳамда Артур Бетербиевлар ўртасидаги жанг ўз якунига етди. Хабарингиз бор, ушбу жанг ярим оғир вазн тоифасида(79,4 кг) камарларни бирлаштирувчи жанг мақомида бўлиб ўтди. Украиналик боксчи мазкур вазн тоифасида WBC камари соҳиби бўлса, Бетербиев IBFнинг амалдаги чемпиони саналарди. Булар ўртасидаги тўқнашув ўзига ҳос реванш эди. Чунки ҳаваскор боксда Гвоздикни россиялик боксчи мағлубиятга учратган ва шу омил Александрга мотивация берарди.  

Мазкур жангда Александр иккинчи рақам бўлиб ҳаракат қилди. Артур эса аксинча жанг бошланиши билан ринг марказини ўзиники қилиб олди ва кучли босим билан ҳаракат қилди. Бу баъзида фойда келтирган бўлса, баъзан Гвоздикнинг қарши зарбаларини ўтказиб юборишга ҳам тўғри келди. Россиялик боксчининг битталик “кросс” зарбалари кўпроқ аниқ бўлган бўлса, Гвоздикнинг бир-иккилик зарбалари кўпроқ мўлжалга етиб борди.

Лекин 9 раундга келиб, украиналик боксчининг жисмоний ҳолати панд берди. Артур ушбу раундда Гвоздикни том маънода таслим қилиб улгурди. 10 раундда эса, Артур Гвоздикни уч маротаба нокдаунт ҳолатига туширганидан сўнг, ҳакам жангни тўхтатди. Шундай қилиб, Артур Бетербиев энди WBC ва IBF чемпиони сифатида эътироф этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!