Артур Чемпионлар лигасида "Барселона"га ёрдам беришни хоҳламаяпти

"Барселона"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Артур Рамос клуб раҳбариятидан мавсум якунлангач. ўзини "Ювентус"га қўйиб юборишларини сўраган. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Артур августда давом эттириладиган Чемпионлар лигасида “Барса” шарафини ҳимоя қилмоқчи эмас. У тезроқ Туринга бориб, “Ювентус”нинг асосий таркибига киришга ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Артур эвазига “Барселона”га Миралем Пьянич ва яна 10 млн евро тўламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!