Артур ва Пьяничнинг трансфери қачон эълон қилинади?

"Ювентус" хавбеки Миралем Пьянич фаолиятини "Барселона"да, каталонияликлар хавбеки Артур Рамос эса Туринда давом эттиради.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра, ушбу икки трансфер бугун 29 июнь куни эълон қилинади.

30 ёшли Пьянич жорий мавсум 36 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. У бунгача "Мец", "Лион" ва "Рома" клубларида ўйнаган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида эса 92 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урган.

23 ёшли Артур жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. У бундан аввал “Гремио” сафида ўйнаган. Бразилия терма жамоаси сафида эса 20 та ўйинда иштирок этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!