Артём Филипосян "Бунёдкор"да!
Тажрибали ҳимоячи Артём Филипосян яқинда Таиланддан қайтиб келди. У ерда “Прачуап” жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳолда чемпионатда 10-ўринни эгаллади.
Юртимизга қайтгач, бироз ҳордиқ чиқарган Филипосян спорт формасини сақлаб туриш мақсадида “Бунёдкор”нинг машғулотларида иштирок этиб турибди.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, унинг олдида Суперлиганинг бир қатор клубларидан аниқ таклифлар бор. Лекин Артём яна легионер сифатида хорижга кетиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Агар четдан ўзини қониқтирадиган таклиф бўлмаса, иккинчи даврани Ўзбекистон чемпионатида ўтказади. Футболчи май ойида бир қарорга келиши кутилмоқда.
Фикрлар