Артём Филипосян Таиландга қандай бориб қолди?
Ўзбекистонлик футболчи Артём Филипосян ушбу мавсумни Таиланд чемпионатида ўтказаётганидан хабарингиз бўлса керак. Ҳимоячи маҳаллий «Прачуап» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Филипосян бу жамоага қандай келиб қолгани ҳақида гапириб ўтди
"Ўтган йилги чемпионат тугашига бир ой вақт қолганида менга сербиялик бир агент алоқага чиққанди. Лекин уни танимасдим, мен учун номаълум агент эди. Ўшанда у менга Таиланд клубида ўйнашга иштиёқинг борми деб сўраганди. Агентга ҳа, у қандай жамоа ва қандай лига деб сўрадим. Кейин агентдан қизиқиб мени қандай топдингиз дедим. Айтишича, Аднан Ораховац мени тавсия қилган экан. Ораховац мен ҳақимда уларга маълумот бергач, менинг ўйинларимни кузатишган ва жамоа мураббийларига ҳам ўйиним маъқул келибди. Кейин агент сен нима дейсан, рози бўлсанг, шартларингни гаплашиб оламиз деди. Шундан сўнг 3-4 кун ўтгач, менга Аднан Ораховацнинг ўзи қўнғироқ қилди. «Пахтакор»да ўйнаб юрганида у билан таниш эдик. У ҳам бизни жамоада ўйнашга иштиёқинг борми, мураббийлар сени кўришни хоҳлашяпти, дарҳол шартнома таклиф қилишга тайёр туришибди деди. Шу тариқа уларга розилигимни бердим ва шарт-шароитларни гаплашиб олдик. Бизда мавсум тугаганидан кейин таиландликлар менга чипта юборишди 16 декабрь куни етиб бордим ва «Прачуап» жамоаси билан шартнома туздим", - дейди Филипосян.
Артём Филипосян билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин>>>
Фикрлар