Арвеладзе дербидаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Coca Cola Суперлигаси 18-турининг қолдирилган ўйинида "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро куч синашди. Унда "қалдирғочлар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, "шерлар"нинг чемпионликни расмийлаштиришига йўл қўймади. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлашимча, қизиқарли баҳс кечди. Бизда вазиятлар кўп бўлди. Ўйин охирида карточкалар кўпайиб кетди. Бир оз диққатни йўқотгандирмиз. Учинчи голни тез ўтказиб юбордик. Икки киши кам бўлиб ҳам голли имкониятлар яратдик. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Уларга қарши беллашувлар қизиқ кечади.
Биз камчилик ҳолда 15 дақиқача ўйнадик. Ўша дақиқаларда охиригача курашдик. Йигитларга бунинг учун раҳмат айтаман. Ўйин ташкил қилиш ва интизомида бизда муаммо бўлмаслиги керак. Рақиб сафида терма жамоа аъзолари кўп, улар кўпчилик бўлиб ўйнаб, вақтни чўзишга уринди.
Энди танаффус ва 9 нафар ўйинчимиз терма жамоа ихтиёрида бўлади. Терма жамоага омад тилайман, футболчилар жароҳатсиз соғлом ҳолда қайтишларини хоҳлайман", дея фикр билдирди грузиялик мутахассис.
Фикрлар