Арвеладзе: Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади
Ads

Pepsi Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" ҳамда "Пахтакор" (0:1) жамоалари ўртасидаги  баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Шота Арвеладзе иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Майдон ҳолати яхши ўйнашимизга имкон бермади. Учрашув жуда қийин кечди. Биз ҳар доим ўзимиз хоҳлагандек футбол ўйнашни истаймиз. Бугун шунга уриндик. Ўйиндаги интизом ва интилиш менга маъқул келди. Оғир беллашувларда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.

Яхшироқ ўйин намойиш этишга интилишда давом этамиз", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.