Асад Зокиржонов: "Мен ўзим истаган жамоада эканлигимни ҳис қилдим"
Ўтган мавсумда ижарада асосида қўқонликлар сафида тўп сурган Асадбек Зокиржонов эндиликда клубнинг тўлақонли аъзосига айланди ва «Қўқон-1912» жамоаси билан уч йиллик шартнома имзолади. Янги келишувдан сўнг биз футболчимиздан қисқа интервью олишга эришдик.
“Жамоа мени жуда яхши кутиб олди, биз бир оила каби ҳаракат қилдик. Иккинчи даврада барчаси яхши бўлди. Бизга озгина омад етишмади ва ўтиш учрашувида мағлуб бўлдик.
«Қўқон-1912» жамоасидаги фаолиятимни давом эттиришга қарор қилдим. Мураббийлар менга ишонч билдиришмоқда ва мен ўзим истаган жамоада эканлигимни ҳис қилдим”.
Нега 25 рақамда ҳаракат қиламан?
“Менга ушбу рақамда ўйнаш ёқади. Худо хоҳласа, Одил Аҳмедов сингари яхши даражадаги футболчи бўлиб етишаман”.
Қўқон жамоасининг мухлислари ҳақида...
“Улар бизга ишонишлари ва доим қўллаб туришларини хоҳлаган бўлардим. «Қўқон-1912» жамоасининг мухлисларида Ўзбекистондаги энг зўрларидан бири. Худо хоҳласа, келаси йил улар билан жамоани Суперлигага чиққанини нишонлаймиз”.
“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Фикрлар