Асенсио АПЛга ўтишга яқин

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио Англия премьер-лигаси жамоасига ўтишга жуда яқин турибди. "Маrcа" нашри хабарига кўра, "Астон Вилла" испаниялик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Асенсио доимий равишда асосий таркибда ўйнашни истайди, аммо Мадридда бунга кафолат бўлмади. Марко бош мураббий Унаи Эмери уни кўрмоқчи бўлган "Астон Вилла" таклифини қабул қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” навбатдаги мавсумда Конференсиялар лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!