
Асенсио фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
АПЛнинг "Астон Вилла" клуби қишки трансферлар ойнасининг сўнгги кунида катта трансферлар қилишни режалаштирган. Клуб ПСЖ билан Марко Асенсио бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Фабрицио Романога кўра, футболчи ушбу ҳаракатга рози бўлиши кутилмоқда. Клублар келишиб олишса бўлди. Бирмингемликлар директори Мончини ҳам бу трансфер бўйича музокаралар бўлаётганини тасдиқлади.
Асенсио 2023 йилнинг ёзида эркин агент сифатида парижликлар сафига бориб қўшилганди. Аммо у биринчи рақамлик вингерга айлана олмади. 29 ёшли испан мазкур мавсум 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Фикрлар