Асенсио муваффақиятли операция қилинди. Энди у янги мавсумни тўлиқ ўтказиб юборади

Мадриднинг “Реал” клуби вингери Марко Асенсио тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Клуб расмий сайтининг хабар беришича у кечка муваффақиятли операция қилинган.

Юқоридаги манбаага кўра Асенсионинг сафга қайтиши учун камида 7-9 ой талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли испаниялик футболчи ушбу жароҳатга “Арсенал”га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида йўлиққан эди.

Маълумот учун, Асенсио “Реал” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 115та ўйинда майдонга тушди ва 27та гол ҳамда 19та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!