Асенсио
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Марко Асенсио жамоа учун муҳим футболчи бўлиш истагида эканлигини айтди.

“Реал” рамзига айланишга тайёрманми? Нега энди йўқ. Мадридда етакчи бўлиш орзуим борлигини ҳеч қачон яширмаганман.  Ҳозир менда бу имконият пайдо бўлиши билан ундан фойдаланишим керак”, - дейди Асенсио.

Маълумот учун, Асенсио жорий мавсум “Реал” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.