Асенсио яна тиззасидан жароҳат олди

"Реал" Мадрид вингери Марко Асенсио Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, Асенсио терма жамоа машғулотларида тиззасини қайриб олган. Шифокорлар унинг тиззасида шиш пайдо бўлганини айтишмоқда. У айни дамда Испания терма жамоаси қароргоҳини тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Марко ўтган ёзда тиззасидан операция қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар