Асенсио яхши ўйнамаса бўлмайди. Чунки...

“Реал” Мадрид клуби жамоа ярим ҳимоячиси Марко Асенсионинг келажак тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

Футболчининг шартномаси тугашига бир ярим йил қолган, аммо клуб ҳали унга янги шартнома таклиф қилиш ёки таклиф қилмаслик борасида бир қарорга келмаган.

Marca нашрининг ёзишича, мавсум бошида клуб 26 ёшли испаниялик футболчи билан келишувни янгилаш ниятида эмас эди, бироқ Марконинг кўрсатаётган муваффақиятли ўйинлари раҳбарият фикрини ўзгартириши мумкин. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. "Реал" ярим ҳимоячининг ўйинини мавсум охиригача кузатишда давом этади.

Асенсио мадридликлар сафига 2015 йилда келиб қўшилган. У Ла Лиганинг жорий мавсумида 18 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!