"Asian Boxing" ташкилоти бир қатор комиссиялар таркибини расман эълон қилди
"Asian Boxing" ташкилоти Директорлар кенгашининг 2026 йил 8 январдаги қарорига асосан бир қатор комиссиялар таркибини расман тасдиқлади.
Ушбу тайинловлар ташкилотнинг бошқарув тизимини мустаҳкамлаш ҳамда Осиё минтақасида боксни янада самарали ривожлантиришга қаратилган.
Эътиборлиси, “Спорт ва мусобақалар” комиссияси раиси лавозимига Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабоев тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.




Фикрлар