Аскер Нажафалиев фаолияти юзасидан ҳеч қандай расмий шикоят ёки эътироз билдирилмади!
Индонезияда бўлиб ўтган “Персипура” — “Адҳякса ФC” учрашувидан сўнг ҳакамлар гуруҳига оид тарқалган хабарлар бўйича маълумот берилди.
Ушбу баҳс якунланганда сўнг айрим мухлислар томонидан майдонга турли буюмлар улоқтирилган. Бироқ, ушбу ҳолатда ўзбекистонлик ҳакам Аскер Нажафалиев ва ҳакамлар жамоасига ҳеч қандай зарар етмаган. Ҳакамлар хавфсизлик ходимлари томонидан стадиондан хавфсиз тарзда олиб чиқилган.
Индонезия футбол федерацияси томонидан Аскер Нажафалиев фаолияти юзасидан ҳеч қандай расмий шикоят ёки эътироз билдирилмаган.
Шунингдек, Аскер Нажафалиев эртага бўлиб ўтадиган “Персита” — “Персижап” учрашувини бошқариш учун навбатдаги тайинловни олган ва айни пайтда кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Фикрлар