Асосий рақибга ютқазган Гвардиола мағлубиятлар сабабини ошкор қилди

Англия Премьер-лигасининг 13-турида марказий учрашув  “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” ўртасида бўлди.

Амалдаги чемпион дарвозасига иккита тўп киритган ливерпулликлар мусобақа жадвалидаги пешқадамлик мавқеини мустаҳкамлади ва энг яқин таъқибчилари – “Челси” ҳамда “Арсенал” билан ўртадаги фарқни тўққиз очкога етказиб олди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг мағлубиятлари ва ғалабасиз сериясига қуйидагича изоҳ берди.

- Биз бугун ҳар доим жамоанинг кучли жиҳати ҳисобланган олдинги чизиқдаги ўткирликни ҳис қилаётганимиз йўқ.

Ҳимояда ҳам ишончли ўйнай олмаяпмиз. Бу фақат бугун кўзга ташлангани йўқ. Бир неча беллашувдан бири давом этиб келмоқда.

Шундай экан, биринчи навбатда ҳимоя чизиғидаги барқарорликни тиклашимиз талаб этилади, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!