Аспиналнинг отаси: "Жон Жонс ғалабани ёқтиради, лекин мағлубиятдан қўрқади"
Оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспинал(15-3)нинг отаси ва мураббийи Энди Аспинал ўғли ва Жон Жонс (28-1-1 N/C) ўртасидаги жанг ҳақида гапирди.
"UFC Том ва Жон жанги бўлиши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Менимча, уларнинг тўқнашуви Лас-Вегасда ўтказилади. У ерда жуда кўп пул ишлаб топиш мумкин. Аммо Жонс буни хоҳлайдими ёки йўқми, аниқ тушунмадим. У ғалаба қозонишни яхши кўради, лекин мағлубиятдан қўрқади", - деди Энди Аспинал.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида Том Аспинал Кёртис Блейдсни 1-раунддаёқ техник нокаутга учратганди.
Фикрлар