Асрор Алиқулов: "Мавсум кутилмаган натижаларга бой бўлди"

Про-лига 28-тур «Зомин» — «Шўртан» 1:3 учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин кескин курашларга бой бўлди. Учрашувни яхши бошладик. Учта гол киритган бўлсак-да, лекин ундан кўпроқ голли вазиятлар яратдик. Бугун «Зомин» жамоаси ҳам яхши ҳаракат қилди. Бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Мавсумни ғалаба билан якунлаганимиз ажойиб бўлди.

Жорий мавсум қизиқ руҳда кечда ва кутилмаган натижаларга бой бўлди. Биз юқори бешликка киришга ҳаракат қилгандик. Афсуски, юқори бешликда биз ўзимизга ўрин ярата олмадик. Барчасига ўзимиз айбдормиз. Чунки керакли пайтларда сусткашликка йўл қўйдик. Суперлигага чиққан «Андижон» жамоасини ҳам табриклайман. Суперлигага «Бухоро» ёки «Тўрон» жамоаларидан қайси бири чиқса ҳам, Суперлигага фойдали бўлсин, чемпионатимиз кучайсин. Қачонки, Суперлига кучайса, про-лиганинг ҳам савияси ошади”.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!