Асрор Алиқулов: "Пахтакор" ўзимизнинг хатолар эвазига жазолади"
“Пахтакор” – “Қизилқум” (3:1) ўртасидаги учрашувдан кейин навоийликлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.
- Бу ўйинга тайёргарлик жараёнида “Пахтакор” жамоасига футболчиларимни босим уюштиришга тайёрлагандик. Афсус, босим эвазига биринчи голни ўтказиб юбордик. Ўйин давомида тўп билан муомалада ҳам секин ҳаракат қилдик. Шу томонлама “Пахтакор” биздан кўра тезроқ фикрлади, тезроқ тўп билан ишлади. Бугун ҳимоядан ҳужумга тезроқ ўтишни ва ҳужумларимизни яхши якунлашни мақсад қилгандик. Биринчи бўлимда бир-иккита вазиятларни яратишга уриндик. Иккинчи бўлимда 10 киши қолганимизда босим уюштириб, тўпни олиб қўйишимиз эвазига гол урдик.
- “Қизилқум” анча вақтдан бери мағлубиятларга учрамоқда. Буни сабаби нимада деб ўйлайсиз? Айнан “Пахтакор”га қарши учрашувларда нохуш анъана давом этади ва дарвозасидан кўпроқ голлар ўтказиб юборади...
- Жамоамиз янги. Аксарияти ўтган йилги қолган футболчилар, айнан кўпроқ захирада қолишган. Бир қатор янгиларни таклиф қилдик. Бугун хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ҳали бир жамоа бўлиб шаклланишимизга биз учун бироз вақт керак. Лекин Суперлига кутиб турмайди. Имкон даражасида ҳаракат қиляпмиз. “Пахтакор” кўпроқ ўзимизнинг хатоларимиз эвазига жазолади. Янги жамоа бўлганимиз учун тартибли ўйин бўйича ҳам анча иш олиб боришимиз керак. Учинчи қизил карточкани олишимиз...
- Ҳужум чизиғидан қай даражада қониқяпсиз? Жамоангиз 5 та турда 3 та гол урди.
- Жасур Холтўраевни имкониятларимизга мос келганлиги учун олганмиз. Кейинчалик Виктор Мбаомани таклиф қилдик. Уни киришиб кетиш жараёни озгина чўзиляпти. Бугун гол урди ва кейинги учрашувлардан янада яхшироқ ўйин кутиб қоламиз. Голларимиз кўпроқ Кенжабоев ва қарши ҳужумда Холтўраевнинг ҳаракати эвазига уриляпти. Жамоавий ўйин бўйича ишлаяпмизу, бироқ оқсаяпмиз. Иккала қанот бир маромда ишлай олмаяпти. Марказда ҳам ўйнай оладиган, ҳужумни бошлайдиган футболчи таркибимизда йўқ. Шу жиҳатдан ҳам қийинчиликка учраяпмиз.
Фикрлар