Асрор Алиқулов: "Қандай ўйнашимиз мумкин? Фақат ғалабага! Бошқа яна нима йўлимиз бор?"

  • 18 октябрь, 00:56
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Андижон” - “Шўртан” (4:3) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Тезкор гол ўтказиб юбордик. “Андижон”нинг катта кучи - бу унинг мухлислари. Футболчиларга ўйин бошларидаги босимга бардош беришларини таъкидлагандик. Афсуски, тез гол қўйиб юбордик, анча ўзимизга кела олмадик. Аста-секин яхши ҳужумлар яратдик. Ҳолатимиздан келиб чиқиб бизга фақат ғалаба зарур ва жамоани ғалабага тайёрлагандик. Ҳимояда кўп хатоларга йўл қўйдик, кўп голлар ўтказдик. 3 та гол урдик, яна имкониятлар яратдик. Ҳимояда яхшироқ ўйин кўрсатсакгина яхши натижага эриша олардик. Барибир футболчиларга меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман. Захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтирмоқчи бўлдик. Охирги 10 дақиқада вазиятлар яратишга қийналдик. Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди, деб ўйлайман.

- Ўзингиз айтиб ўтганингиздек, жамоа ҳимояда яхши ўйин кўрсата олмади. Биринчи бўлим охирларида иккита ўзгаришга қўл урганингиз ҳам шунга тўғри келадими?

- Ҳимоячилар ўйинни тезлигига киришиб кета олмадилар. Ҳужумга чиқишда ҳам футболчиларда ўзларига ишонч камроқ эди. Ўйинни кучайтириш мақсадида ҳимоячиларни алмаштирдик. Биринчи бўлим тугашини кутиб туриш мумкин эди. Бироқ биринчи бўлимда ўйинни ўз фойдамизга ҳал қилишга ва ҳужумга ўтишни кўпайтиришни хоҳладик. Бизга ғалаба керак эди. Шу мақсадда футболчиларни алмаштирдик.

- Аброр Тошқўзиев билан Жасур Ҳакимов нима учун иккинчи бўлимда майдонга туширилди?

- Бу кўпроқ футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб. Аброрни қанотга ва Жасурни ҳужумга қўйиб, иккита ҳужумчи билан кўпроқ қанотлар орқали вазиятларни яратишни ўйладик. Чунки “Андижон” катта куч билан ҳимояланди. Афсуски, бу ўзгариш ҳам бизга ҳеч қандай наф бермади. Мақсадимиз ҳужум чизиғини кучайтириш эди. Уларни захирада қолишлари эса бошқа ўйинчиларга имконият беряпмиз ва жисмоний ҳолатлари унчалик яхши ҳолатда эмас.

- “Шўртан”ни қийин вазиятда қабул қилиб олдингиз. Фикрингизча, жамоа Суперлигада қоладими?

- Орадаги фарқ жуда катта. Бошқа клубларни савияларини ҳисобга олганда, бу жуда қийин. Жуда кам фоиз имкониятимиз бор. Лекин бошқа йўлимиз йўқ: қандай ўйнашимиз мумкин? Фақат ғалабага! Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз. Уддалай оламизми-йўқми, ҳозир ҳеч нарса айта олмайман. Бошқа яна нима йўлимиз бор? Дуранг учун эмас, ғалаба учун ўйнаймиз. Шу боис бизга ишончли ҳимоячилар керак. Катта куч билан ҳужум қиляпмиз. Ҳужумга чиқадиган ўйинчилар сонини оширганмиз, лекин орқа чизиқда очиқ қоляпмиз. Рақиблар Суперлига ва бизни жазолашяпти. Бошқа йўлимиз йўқлиги учун шундай услуб танладик.

- Белгиланган иккита пенальти бўйича фикрингиз қандай?

 - Ҳозир ҳеч нима айта олмайман. ВАР орқали кўрилди. Ҳакамлар ҳал қилади. Эътирозим йўқ. Бизни ҳолатлар ҳам кўриб чиқилди, лекин пенальти берилмади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!