Асрор Алиқулов "Шўртан"нинг мағлубияти ҳақида нима деди?
“Зомин” – “Шўртан” (2:1) учрашувдан кейинги матбуот анжуманинг иккинчи қисмида Шўртан” жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.
- Ўйинга тайёргарлик жараёнида об-ҳаво шароитини ҳам ҳисобга олган эдик. Майдон сирпанчиқ, ўйин жараёнида курашлар кўп бўлиши, “Зомин” узун паслар билан ўйнашини билган эдик. Афсуски, 11 метрлик жарима тўпидан гол қўйиб юбордик. Бу ҳолатда футболчиларимиз тартибли ўйин кўрсата олмади.
Ҳужумдан ҳимояга қайтиш жараёнида иккинчи марта 11 метрлик жарима белгиланди, рақибга бундай қулай имкониятни бермаслигимиз керак эди. Афсуски, гол ўтказиб юборгандан кейин ҳужумларга берилдик, хато орқали рақиб биздан фойдаланди. Шунга қарамай, биз ўйинни охиригача ўйнаб, очко қўлга киритиш учун курашдик. Кўрдингиз, имкониятлар бўлди, лекин гол уриш насиб қилмади.
“Зомин” жамоаси кескин, агрессив ҳаракат қилади. Бу йилги “Зомин” про лигада юқори ўринлар учун курашади. Таркибига қараб айтганда, футболчилардаги иштиёқ, курашувчанлик яққол кўзга ташланиб турибди.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар