Асрор Алиқуловнинг "Шўртан" билан тузган шартномаси тугади. У клубдан кетадими?
Про-лигада қатнашган “Шўртан” клуби ўтган мавсумда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш учун жиддий курашди. Аммо мавсум охирларига бориб ғузорликларнинг кетма-кет очколарни йўқотиши натижасида ўйлаган мақсади амалга ошмай қолди.
Бош мураббий Асрор Алиқуловнинг “Шўртан” билан тузган шартномаси якунига етди. У бу йил ҳам яна Ғузорда ишлайдими ёки йўқми, ҳозирча бу мавҳум.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Алиқуловга бошқа жамоадан таклиф бор. Тез орада мураббий кейинги фаолияти борасида бир қарорга келади.
Фикрлар