Астанадаги Жаҳон чемпионатида белбоғли курашчиларимизнинг муваффақияти эвазига Ўзбекистон байроғи 5 марта ҳилпиради

Жорий йилнинг 12-15 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида навбатдаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Йигирмага яқин давлатлардан йиғилган спортчилар ўртасидаги мазкур дунё биринчилиги беллашувларида наманганлик тажрибали мураббий Элмурод Абдуллаев бошчилигидаги терма жамоамиз ҳам иштирок этиб, 5 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритишиб, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. Иккинчи ўринни 4 та олтин медаль билан Россия терма жамоаси эгаллаган бўлса, 3 та олтин медалга эга чиқишга муваффақ бўлган мезбонлар учинчи ўринни банд этишди.

photo_2022-10-17_12-56-26

Қўйида ғолиб ва совриндор полвонларимиз билан танишинг.

Олтин медаль соҳиблари
62.кг. Азизжон Азимжонов (Фарғона), 75 кг. Нусратбек Султонбоев (Андижон), 82 кг. Илёс Аҳмадов (Сирдарё), 100 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона), 76 кг. Зебохон Носирова (Наманган).

Кумуш медаль соҳиби
+100 кг. Муҳаммад Ваҳобов (Тошкент в.).

Бронза медали соҳиблари
52 кг. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), 57 кг. Ҳасан Азимов (Тошкент в.), 62 кг. Наврўзбек Маҳамадалиев (Наманган), 75 кг. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), 100 кг. Умиджон Жалилов (Фарғона), +100кг. Асадбек Маъруфов (Фарғона).

photo_2022-10-17_12-56-27

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!