"Астон Вилла" - "Ливерпуль": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган сўнгги беллашув "Астон Вилла" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасида кечади. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин. Хавфли вазиятлардан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов  олиб борди.

  • 90+'

    Накамба сариқ карточка кўрсатилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Траорени сўнгги паллада Милнер тўхтатиб қолди.

  • 87'

    Трезеге ўрнига Траоре майдонга тушди.

  • 85'

    Уоткинснинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

  • 83'

    Мартинес Жотанинг зарбасини ушлаб қолди.

  • 82'

    Накамбанинг узоқ масофадан тепган тўпини Адриан ушлаб олди.

  • 75'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Грилиш "Ливерпуль" ҳимоясини нима қилса, қилди.

  • 74'

    "Астон Вилла" "Ливерпуль"га ҳужум қилиш имконини бермади.

  • 68'

    Фирмино ўрнига Милнер майдонга тушди.

  • 66'

    ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фабиньога теккан тўп дарвозадан жой олди. Грилиш зарба йўллаганди.

  • 65'

    Фирмино ҳужумда қоидани бузди.

  • 60'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ ҳисобни қисқартирди.

  • 59'

    Минамино тўпни ўзига бўйсундира олмагани сабаб ҳужум барбод бўлди.

  • 55'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Барклининг зарбаси рекашет орқали "Ливерпуль" дарвозасидан жой олди.

  • 54'

    "Астон Вилла" қарши ҳужумларга таяна бошлади. 

  • 50'

    Жота ҳужумда қоидани бузди.

  • 48'

    Робертсоннинг узатмаси кучли кетди.

  • 47'

    "Астон Вилла" иккинчи таймни ҳам ҳужум билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Робертсоннинг яқин бурчакка тепган кучли тўпини дарвозабон қайтарди.

  • 45+'

    Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 41'

    "Ливерпуль"нинг ҳужумлари чиқмаяпти.

  • 38'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уоткинсдан хет-трик. Нималар бўляпти?! "Ливерпуль" ҳимояси қотиб қолди.

  • 37'

    Ван Дейк сариқ карточка олди.

  • 35'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! МакГиннинг зарбаси рекашет орқали дарвозадан жой олди.

  • 34'

    Баркли яқин бурчакка берган зарбани Адриан қайтарди.

  • 33'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ ҳимоячилардан етиб келган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

  • 31'

    Баркли яна бир имкониятдан фойдалана олмади.

  • 28'

    Жотанинг айёрона зарбасини Мартинес бир амаллаб қайтарди.

  • 25'

    Жотанинг зарбаси чиройли чиқди. Аммо тўп дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 22'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Астон Вилла" яна гол урмоқда. Уоткинс дарвозанинг юқори бурчагини ажойиб тарзда ишғол қилди.

  • 21'

    Фирминонинг яқин бурчакка йўллаган хавфли зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 19'

    Кейта рақиб хатосидан унумли фойдалана олмади. Дарвозабоннинг хатосини ҳимоячилар билдирмади.

  • 15'

    Дарвозабон Фирминонинг зарбасини қайтаришга эришди.

  • 15'

    Таргетт Арнольднинг узатмасини қайтариб юборди.

  • 14'

    Робекртсоннинг ўта хавфли узатмасини Мингс қайтариб юборди.

  • 13'

    Фирмино ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади.

  • 11'

    Робертсоннинг зарбаси анча ноаниқ чиқди. Тўп шериги томон йўл олганди. Ҳимоячилар уни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 8'

    Барклининг жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. Грилиш Ван Дейкнинг оёқлари орасидан тўпни ўтказди.

  • 7'

    Робертсоннинг узатмаси ҳимоячилардан бирига тегиб, дарвозабонга бориб тушди.

  • 4'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Уоткинс Грилишнинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. Адрианнинг қўпол хатоси бунга сабаб бўлди.

  • 3'

    "Астон Вилла" ҳужумда фаоллик намойиш этмоқда. Жарима майдонига узатилган навбатдаги тўпга ҳужумчилар ета олмади.

  • 2'

    Грилишнинг жарима майдонига узатган тўпини Робертсон узоқлаштиришга эришди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Барча нарса ўйин бошланишига шай.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. АПЛ 4-турининг энг сўнгги баҳсига хуш келибсиз. Ушбу тўқнашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!