"Астон Вилла" 90 йиллик рекордни такрорлади

"Астон Вилла" Англия премьер-лигасининг янги мавсумини кетма-кет 4 та ғалаба билан бошлади.

Кеча бирмингемликлар сафарда "Лестер"ни (1:0) мағлубиятга учратди. Бундан аввалроқ, улар "Ливерпуль" (7:2), "Фулхэм" (3:0) ва "Шеффилд Юнайтед"дан (1:0) устун келган эди.

“Астон Вилла” сўнгги 90 йил ичида илк бор Англия чемпионатида мавсумни қаторасига 4 та ғалаба билан бошлади. Улар 1930/31 йилги мавсумда ҳам худди шундай старт олган, аммо якунда “Арсенал”дан сўнг, иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!