"Астон Вилла" Абрахамни сотиб олмоқчи

АПЛда 7-ўринда кетаётган "Астон Вилла" келаси мавсум учун тайёргарлик кўрмоқда. Клуб айни дам еврокубоклар учун йўлланма берадиган ўринлар учун курашмоқда. Шу сабабли, бирмингемликлар ёзда йирик трансферлар қилишга ҳаракат қилади.

"90 MIN" нашри хабар беришича, "Астон Вилла" "Рома"дан Тэмми Абрахамни сотиб олмоқчи. Ҳужумчи мавсум сўнггида римликларни тарк этиши мумкин. Унга "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ каби жамоалар ҳам қизиқмоқда. Англяилик футболчининг товон пули 80 миллион еврони ташкил қилади. 

"Астон Вилла" бундан ташқари ярим ҳимояни ҳам кучайтирмоқчи. Клуб радарига "Манчестер Сити" вакили Калвин Филлипс тушган. 

Comments

You must be logged in to commet!