"Астон Вилла" англиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи

"Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси ўз ниҳоясига етиб, эркин агентга айланган Окслейд - Чемберлен фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда "Liverpool Echo" нашри.

Манабанинг таъкидлашича, Бирмингемликлар устози Унаи Эмери англиялик ярим ҳимоячини ўз жамоасида кўришни истайди. 

Эслатиб ўтамиз, Чемберлен 2017 йилда "Арсенал" сафидан "Ливерпуль"га 38 миллион евро эвазига ўтганди. У кўп бора жароҳат олиб, мураббий ишончидан чиқиб қолди. 

"Астон Вилла" яна бир қатор харидларни амалга оширишни режа қилган. Клуб Тилемансни расман ўз таркибига қўшиб олганидан кейин Тирни ва Заньолони ҳам сотиб олмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!