"Астон Вилла" "Боруссия" ҳужумчисини сотиб олмоқчи
"Астон Вилла" қишда битта ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қиляпти. Бу бўйича клуб "Боруссия" билан Дониелл Мален бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Инсайдер Флориан Плеттенберг хабар беришича, дортмундликлар 16 миллион евро + бонуслар таклифини рад қилишди. Иккинчи таклифда сумма 18 миллион еврога кўтарилиши кутилмоқда. Аммо Германия клуби 20 миллион евродан кўпроқ истамоқда.
Маленнинг ўзи "Боруссия"ни тарк этишга тайёр. У мазкур мавсум жамоаси таркибида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва битта ассист амалга оширди.
25 ёшли страйкер 2021 йилда ПСВдан Дортмундга кўчиб келган. Футболчига Англия бегона эмас. У ўз вақтида "Арсенал" академиясида таҳсил олган.
Фикрлар