«Астон Вилла» «Фрайбург» футболчиcини 60 млн евро эвазига сотиб олди
«Фрайбург» марказий ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттиради. Бу ҳақда футбол бозоридаги ишончли манбалардан бири Фабрицио Романо хабар берди.
Унинг маълумотича, икки клуб 20 ёшли швейцариялик футболчининг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган. Битим қиймати 60 миллион еврони ошиши айтилмоқда. Шунингдек, «Астон Вилла» Манзамби билан шахсий шартнома борасида ҳам келишиб олгани қайд этилмоқда. Яқин кунларда расмий эълон берилиши кутилмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Манзамби барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 47 ўйинда майдонга тушди, етти гол урди ва тўққизта голли узатма амалга оширди.
Шунингдек, хавбек 2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. У тўртта учрашувда майдонга тушиб, уч бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва икки марта ҳамжамоадошларига голли пас берди.

Фикрлар