"Астон Вилла" ўз етакчисини таркибда сақлаб қолмоқчи

"Астон Вилла" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Жек Грилишга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

90min.com нашри тарқатган хабарга қараганда, бирмингемликлар 25 ёшли англиялик футболчининг маошини янада ошириб, уни таркибда сақлаб қолмоқчи. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги янги шартнома имзоланганига эндигина ярим йил бўлди. Унинг ҳозирги маоши ҳафтасига 120 минг фунтни ташкил этади. Агар у клуб билан яна шартномани узайтирса, ҳафтасига 200 минг фунт маош олиши мумкин.

Жек Грилиш жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!