Ўзбекистонлик ёш футболчилар Португалияга йўл олди
Қатар мамлакатида ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сафида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган Садриддин Ҳасанов ва Сайфиддин Содиқов Португалия клуби скаутларининг эътиборини тортгани ҳақида Sports.uz сайти хабар берган эди.
Эътиборлиси, Ҳасанов ҳамда Содиқов "Брага" жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Португалияга учиб кетди. Футболчилар бу ҳақда ўзларининг Instagram саҳифалари орқали маълум қилди. Агар улар синовдан муваффақиятли ўтса, ушбу клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Маълумот учун, Садриддин U-17 Жаҳон чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Сайфиддин эса 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.



Фикрлар