"Астон Вилла"га қарши ўйин олдидан "Сити"нинг икки етакчиси сафга қайтди
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячилари Фил Фоден ва Жек Грилиш жароҳатидан соғайди. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Астон Вилла"га қарши ўйин олди матбуот анжуманида маълум қилди.
"Грилиш ва Фоден машғулотларда иштирок этмоқда. Улар эртага майдонга тушиши мумкин. Аммо уларга кўп вақт берилади, деб ўйламайман", - дейди мураббий.
"Манчестер Сити" АПЛнинг 14-турида "Астон Вилла" меҳмони бўлади. Учрашув 2 декабрь куни Тошкент вақти билан 01:14да старт олади.
Фикрлар