"Аталанта" - ПСЖ: Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди! Узоқ йиллик уринишлардан сўнг ПСЖ Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқадиган бўлди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! ПСЖ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Чупо-Мотинг бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ваниҳоят парижликлар ҳисобни қисқартирди. Маркиньос Неймарнинг узатмасини голга айлантирди.

  • 87'

    Дракслер узоқдан зарба бериб кўрмоқчи бўлди. Тўп трибуналар томон йўл олди.

  • 86'

    Бурчакдан узатилган тўпга Чупо-Мотинг бош билан зарба берди. Ноаниқ.

  • 85'

    Паломино ҳам огоҳлантирилди.

  • 82'

    Госенс ўрнига Кастань, Сапата ўрнига Да Рива майдонга тушди.

  • 80'

    Мбаппенинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди. Яна ир қулай имконият пайдо бўлган эди.

  • 79'

    Навас барибир захирага олинди. Серхио Рико майдонда. 

    Шунингдек, Икарди ўрнига Чупо-Мотинг майдонга тушди.

  • 76'

    Неймар бир ўзи бир нечта футболчини алдаб ўтиб, зарба берди. Унинг зарбаси кучсиз чиқди.

  • 74'

    МБААААППЕЕЕЕЕ!!! Қанотдан тезликда ёриб кирган футболчи ўткир бурчакдан кучли зарба йўллади. Спортьелло яхши ҳаракат қилди.

  • 73'

    Йўқ, Навас ўз ўрнида қолди.

  • 72'

    Дракслер ва Паредес майдонга тушди. Гуйе ва Эррера захирага олинди.

  • 71'

    Навасга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Менимча, у захирага олинади. Серхио Рико кийимини алмаштириб ҳам бўлди.

  • 70'

    Муриэль Пашалич ўрнига майдонга тушди.

  • 69'

    Маркиньос ҳам Тейлорнинг сариқ карточкасини кўриб олди.

  • 67'

    Толои ҳам сариқ карточка ишлаб олди. Мбаппенинг юзига бразилиялик ҳимоячи зарба бериб юборди.

  • 64'

    ПСЖ "Аталанта" жарима майдони атрофида ўз вазиятини изламоқда.

  • 60'

    "Аталанта"да яна бир ўзгариш. Паломино майдонга тушди. Жимсити захирадан жой олади.

  • 60'

    Сарабиа ўрнига Мбаппе ҳаракат қилади.

  • 59'

    Гомес ўрнига Малиновски майдонга тушмоқда.

  • 58'

    Жимсити "Аталанта"га яна бир гол туҳфа қилиши мумкин эди. Аммо унинг зарбаси ноаниқ бўлди. Бундай вазиятда зарба бера олганининг ўзи катта гап.

  • 57'

    Андер Эррера Гомесга нисбатан қўполлик ишлатди. Сариқ карточка.

  • 56'

    Де Рон узоқ масофадан зарба йўллади. Ҳакам хуштаги эса аввалроқ қоида бузилганини кўрсатди.

  • 54'

    Бернат рақиб қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди.

  • 53'

    Дуван Сапата ҳакам хуштагидан сўнг тўпни тепиб юборгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

  • 51'

    Неймар олис масофадан жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячилардан бирига тегиб, йўналишини ўзгартирди. 

  • 50'

    Де Рон Неймарни очиқчасига ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 48'

    Бергамоликларнинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси самара келтирмади.

  • 47'

    Иккинчи таймдаги дастлабки зарба ҳам "Аталанта" томонидан берилди. Де Роннинг тепган тўпи ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Фройлер огоҳлантирилди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Неймар яна бир қулай имкониятни қўлдан бой берди. "Аталанта" футболчилари хатога йўл қўйишганди.

  • 41'

    Икарди қайерда юрибди?! Яна жарима майдони марказига узатма, яна зарба берадиган ҳеч ким йўқ.

  • 38'

    Неймарнинг жарима зарбасидан сўнг тўп Сараиага келиб тушди. У анча бурчакда эди. Жарима майдони марказидагиларга узатилган тўп эса дарвозабон томонидан ушлаб олинди.

  • 37'

    Жимсити огоҳлантирилди.

  • 31'

    Алехандро Гомес яна қанотдан тўпни жарима майдонига узатди. ПСЖ ҳимоячилари тўпни қайтаришга эришди.

  • 28'

    Неймар бир ўзи бўш позицияга чиқиб борди, марказ томон юрди, зарба берди. Бироқ фақат зарбадагина адашди.

  • 28'

    ПСЖ футболчилари марказда сўнгги зарбани бера олишмаяпти. Яна бир вазият шу сабаб барбод бўлди.

  • 26'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пашалич ҳисобни очмоқда. Ҳатто ўзи ҳам тўп келишини кутмаган бўлса керак. Навас ожиз эди. Мана сизга "Аталанта".

  • 24'

    Неймарнинг чапдан ичкарига узатган тўпини дарвозага йўллаб қўя оладиган жамоадоши топилмади.

  • 23'

    Гуйенинг узатмасини ҳимоячилар пайқаб қолди.

  • 21'

    Яна жаримадан Гомес тўпни узатди. Жамоадошларидан бири унга боши билан зарба берди. Тўп кучсиз кетди. Навас ҳотиржам уни эгаллаб олди.

  • 19'

    Неймарнинг аҳволи жойидамикин?! У яна ажойиб вазиятга чиқиб бориб, тушунарсиз зарба йўллади.

  • 17'

    Тўп назорати "Аталанта"га ўтди.

  • 14'

    Папунинг жаримадан узатган тўпига Кальдара боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ.

  • 12'

    НААААВААААСССС!!! Супер сейв! Кальдаранинг бош билан берган зарбасини коста-рикалик посбон қайтарди. Офсайд ҳам бор экан.

  • 11'

    Хатебур Гомеснинг узатмасини ерга урган ҳолда боши билан дарвозага йўллади. Яъни унинг зарбаси аввал ерга тегиб, кейин Навас дарвозаси томон йўл олди.

  • 9'

    Ҳозирча вазиятлар йўқ Демак, иккинчи вариант тўғри чиқди. Жамоалар сергак тортишди.

  • 5'

    Биттадан зарба кўрдик. Бу ўйинни очиб юборадими ёки жамоалар сергак тотадими?

  • 4'

    НЕЕЕЙМАААРРР!!! У нима қилди ўзи?! Дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган футболчи тўпни ноаниқ тепди. Мбаппе ҳам ҳайрон.

  • 3'

    УУУУХХХ!!! "Аталанта" биринчи ҳужумни ташкил этди. Гомеснинг хавфли зарбасини Навас ушлаб олди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалар одатдагидек ўзаро ўрганиб олишга сарфланяпти.

  • 1'

    Ўйин бошланди! Жамоаларга омад тилаймиз.

  • 0'

    Коронавирус қурбонлари шарафига сукут сақланди.

  • 0'

    Жамоа сардорлари тўпни ким ўйинга киритиб беришини аниқлаб олишади.

  • 0'

    ВАААААУУУУ!!! Ўша севимли мадҳия! Португалия ушбу мини-турнирга аъло даражада тайёрлангани кўриниб турибди.

  • 0'

    УЕФА Чемпионлар Лигаси мадҳияси янграмоқда.

  • 0'

    УЕФА коронавирус пандемияси даврида фидоийлик кўрсатган ҳар бир шифокорга миннатдорчилик билдиради.

  • 0'

    Бугунги учрашувни Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум, еврофутболнинг ашаддий мухлислари! Барчангизни УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финали учрашувига таклиф этиб қоламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!