"Аталанта" - "Валенсия". Жамоаларнинг имкониятлари қандай?

Хабарингиз бор бугун УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган яна 2 та беллашув бўлиб ўтади. “Аталанта” – “Валенсия” баҳси шулар жумласидандир.

Келинг, ушбу беллашув олдидан жамоаларнинг имкониятларини баҳолаб чиқамиз.

аталанта_5

Бу “Аталанта” учун Чемпионлар лигасидаги дебют мавсум ҳисобланади. Аммо, унутмаслик лозимки, бергамоликлар сўнгги 2 мавсумдан буён жудаям чиройли, томошабоп ўйин кўрсатишмоқда. Улар ҳужумда жуда яхши ўйнашади ва рақиблари дарвозасига жуда кўп гол уришади. Бироқ, шу билан бирга ўз дарвозаларидан ҳам кўп гол олиб чиқишади.

“Аталанта”нинг жорий мавсумдаги ўйинлари билан танишадиган бўлсак, улар аксарият ўйинларда рақиб дарвозасини 2 мартадан кўп ишғол этишганини кўриш мумкин.

“Аталанта” айни дамда А Серияда 45 очко билан 4-ўринда бормоқда.

аталан

“Аталанта”нинг сўнгги 5 та ўйиндаги натижалари:

“Аталанта” – СПАЛ 1:2

“Торино” – “Аталанта” 0:7

“Аталанта” – “Женоа” 2:2

“Фиорентина” – “Аталанта” 1:2

“Аталанта” – “Рома” 2:1

валенсия1

“Валенсия”нинг Ла Лигадаги ишлари ҳозирча яхши эмас. Сўнгги учрашувларда қайд этилаётган натижалардан кўриш мумкинки “кўршапалак”лар ҳужум чизиғи у қадар фаол эмас. Ҳимоя чизиғи ҳам салбий ҳолатда. 

"Валенсия" айни дамда Испания Ла Лигаси муособақаси жадвалида 38 очко билан 7-ўринда бормоқда.

“Аталанта”нинг сўнгги 5 та ўйиндаги натижалари:

“Леонесе” – “Валенсия” 0:0

“Валенсия” – “Сельта” 1:0

“Гранада” – “Валенсия” 1:2

“Хетафе” – “Валенсия” 3:0

“Валенсия” – “Атлетико” 2:2

валенс_2

“Валенсия” ҳимоясининг заифлиги ва “Аталанта” ҳужум чизиғининг фаоллигини инобатга оладиган бўлсак, бугунги учрашув голларга бой бўлиши мумкин. Футбол мутахассислари ҳам А Серия клубининг имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Аталанта” – “Валенсия” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади. Жавоб баҳси эса 11 март куни “Месталья”да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!