"Аталанта" - "Ювентус": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Италия А Серияси 31-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Ювентус" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Марказий ўйинда "Аталанта"нинг қўли баланд келди.

  • 90+2'

    Меҳмонлар сўнгги сонияларни ҳам ҳужумда ўтказяпти.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    ГОООООООООООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Руслан Малиновскийнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси рекошет натижасида дарвозадан жой олди.

  • 86'

    Майдон эгалари бурчакдан тўпни ўйинга киритади.

  • 84'

    Ҳакам қоида бузган Берат Жимситини огоҳлантирди.

  • 82'

    Куадрадонинг узатмасига жамоадошлари ета олмади.

  • 79'

    Футболчилар асабларини жиловлаб олиши зарур. Бу сафар Малиновский ва Госенсга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 78'

    Уэстон МакКенни ўрнига Артур майдонга тушди.

  • 75'

    Бу сафар Кьеллинига сариқ карточка кўрсатилди.

  • 73'

    Ўз асабларини жиловлай олмаган Де Лихт огоҳлантирилди.

  • 72'

    Йоахим Мехле захирага олинди. Унинг ўрнига Руслан Малиновский ўйинни давом эттиради.

  • 70'

    Ўйин тенг курашлар остида давом этмоқда. Ғалаба ким томонида оғиши ҳамон сўроқ остида.

  • 68'

    Дибала ўз ўрнини Кулусевскига бўшатиб берди.

  • 66'

    Альваро Моратанинг узатмасини рақиб футболчиси ўтказмади.

  • 64'

    Пауло Дибаланинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 62'

    Жимсити рақибини йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 60'

    Луис Муриелнинг зарбасидан кейин тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 58'

    Кьеза ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Данило майдонга тушди.

  • 57'

    Федерико Кьеза жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 55'

    Меҳмонлар тўп назорати бўйича кичик устунликка эришмоқда - 45:55%

  • 52'

    Юртимизда соат 19:08!

  • 48'

    Рақибига нисбатан қалтис ҳаракат қилган Фройлер огоҳлантирилиши мумкин эди. Бироқ ҳакам оғзаки танбеҳ билан чекланди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Танаффус!

  • 45+1'

    Де Лихтнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 45'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Кьезанинг жарима майдони ичидан берган зарбасини ҳимоячи қайтарди.

  • 43'

    Куадрадодаг алданган Госенс қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 41'

    Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар фаоллик кўрсата бошлади.

  • 39'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Де Лихт ноаниқ зарба берди.

  • 37'

    Елкама-елка курашда рақибидан ўтган МакКенни зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 35'

    Дарвозабон ва ҳимоячини алдаган Моратанинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

  • 34'

    "Ювентус" футболчилари индивидуал ҳаракатлари билан ажралиб турибди.

  • 32'

    Сапата огоҳлантирилиши мумкин эди. У Сандрога нисбатан анча қалтис ўйнади.

  • 30'

    Туринликлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 29'

    Паломино Моратага алданмади. У тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 27'

    Ўйин темпи пасайди. Бергамоликлар тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 25'

    Дуван Сапатанинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 24'

    "Аталанта" ҳисобни очиши мумкин эди. Пессинанинг жарима майдони ичидан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 22'

    Майдон эгалари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти. Умуман олганда, томонлар эҳтиёткор ўйин намойиш этмоқда.

  • 20'

    Ёғаётган ёмғир футболчиларнинг эркин ҳаракат қилишини бироз чекламоқда.

  • 18'

    Футболчилар шерикларини майдонда қулай узатмалар билан таъминламоқда. Бироқ рақиб ҳимояси ҳам яхши ҳаракат қиляпти.

  • 16'

    Кьезанинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 14'

    Жарима майдони ичида 2 рақибини усталик билан чалғитган Куадрадонинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 11'

    Туринликлар тўпни назорат қилмоқда. "Аталанта" прессинг уюштиряпти.

  • 9'

    Ўйин темпи анча юқори. Жамоалар ташаббусни бир-бирига бермасликка ҳаракат қиляпти.

  • 7'

    Дибала бирга-бир вазиятга чиқиб боришига дарвозабон йўл қўймади.

  • 6'

    Де Лихт рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 4'

    Муриель жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ўйинни давом эттириш мумкин.

  • 3'

    Тўп назорати майдон эгалари томонда бўлиб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!