"Аталанта" Дания клубига қарши баҳсда мағлубиятдан аранг қутулиб қолди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-турида “Энфилд”да “Ливерпуль”дан устун келган “Аталанта” 5-турда ўз майдонида “Мидтъюлланн”га қарши майдонга тушди.

Александр Шольц (13') биринчи бўлиб гол урди ва меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бергамоликлар 79-дақиқага келибгина рақиб дарвозасига йўл топа олди холос. Кристиан Ромеронинг голи А Серия клубини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди. Якуний ҳисоб – 1:1.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!