"Аталанта" Годиннинг дебютида голлар шоуси уюштириб берди

Италия А Серияси 3-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Кальяри" баҳси якунланди. Унда 5:2 ҳисобида мезбонлар зафар қучди.

"Аталанта" сафида Луис Муриэль, Алехандро Гомес, Марио Пашалич, Дуван Сапата ҳамда Сам Ламмерс рақиб дарвозабонини ранжитган бўлса, меҳмонлардан Диего Годин ва Желардино голларга жавоб қайтарди.

Бу баҳс уругвайлик тажрибали ҳимоячи Диего Годин учун "Кальяри" либосидаги илк ўйин сифатида тарихга кирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!