"Аталанта" ҳужумчиси трансферлар ойнаси якунига қадар умумий машғулотларда иштирок этмайди

  • 20 Aug 17:23
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Адемола Лукман "Аталанта"нинг умумий машғулотларида иштирок этмайди. Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар бермоқда.

"Интер"га ўтиш истагини билдирган ярим ҳимоячи аввалроқ клуб машғулотларини ўтказиб юборган эди. Бироқ, Милан клуби нигериялик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан воз кечди.

Tecno

Манба маълумотларига кўра, Лукман узоқ танаффусдан сўнг биринчи марта "Аталанта" базасига келди. Футболчи алоҳида машқ қилди ва келажаги аниқланмагунча кейинги икки ҳафта давомида индивидуал машғулотларни давом эттиради.

Таъкидланишича, юз берган воқеа юзасидан футболчи ва клуб ўртасида ҳеч қандай учрашув ўтказилмаган. Эслатиб ўтамиз, Италияда трансферлар ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.

Comments

You must be logged in to commet!